Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил «Ҳизбуллоҳ» раҳбарини ўлдириш учун зарбалар берди. Тафсилотлар

Исроил «Ҳизбуллоҳ» раҳбарини ўлдириш учун зарбалар берди. Тафсилотлар

Исроил мудофаа кучлари Ливан пойтахти Байрутдаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг марказий ҳарбий қароргоҳига ҳужум қилди.

Исроил ҳарбий-ҳаво кучларига кўра, ҳаракат бош қароргоҳи Ливан пойтахти марказидаги турар-жой бинолари остида қурилган. У ерда «Ҳизбуллоҳ»нинг юқори мартабали аъзолари бўлиши мумкин, дея хабар беради Исроил матбуоти.

Аввалроқ, Исроилнинг Ливанга берган зарбалари натижасида бир суткада 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 150 дан ортиқ киши жароҳатланган эди. Қуролли кучлар 220 га яқин нишонга зарба берди.

Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги қарама-қаршилик Ливанда алоқа воситаларининг кетма-кет портлашларидан кейин авж олди. Яҳудий давлатининг ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакат жанубига, шунингдек, Байрутга ҳаводан ҳужум қила бошлади. Ҳатто бир куннинг ўзида 600 нафарга яқин тинч аҳоли ҳалок бўлди. Уларнинг ичида кўплаб аёллар ва болалар бор эди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроил «Ҳизбуллоҳ» раҳбари Ҳасан Насруллани ўлдириш учун зарба берган. Аммо Эроннинг Tasnim агентлиги хабарига кўра, Насрулла тирик ва хавфсиз жойда бўлиб турибди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг