Исроил Ливанга зарба йўллади: камида 10 киши ҳалок бўлди
Reuters агентлиги манбаларга таяниб хабар беришича, Исроилнинг Ливан шарқидаги Бекаа водийсида уюштирган ҳаво ҳужумларида камида 10 киши ҳалок бўлган ва 50 киши яраланган.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида «Ҳизбуллоҳ»нинг юқори лавозимли амалдори ҳам бор.
20 феврал оқшомида Исроил мудофаа кучлари (ИДФ)«Ҳизбуллоҳ» қўмондонлик марказларига зарбалар беришини эълон қилди. Исроил маълумотларига кўра, ҳаракат ушбу қўмондонлик марказларида гўёки Исроил армиясига қарши террористик ҳужумларни тайёрлаётган эди.
2024 йил ноябр ойида Исроил ва Ҳизбуллоҳ сулҳ тузиш тўғрисида келишувга эришдилар, унга кўра ҳаракат ҳужумлар учун ишлатилиши мумкин бўлган инфратузилмани қайта тикламасликка келишиб олди.
Reuters агентлигининг таъкидлашича, 20 феврал куни Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумлари сўнгги ҳафталардаги энг ҳалокатли ҳужумлар қаторига кирди ва «мўрт сулҳни синовдан ўтказмоқда».


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter