Исроил Рафаҳга қуруқликдан ҳужумини бошлади
Исроил ҳарбийлари ҲАМАС ҳаракатига қарши Ғазо шимолидаги Жабалия ҳудудига қуруқликдаги амалиётларини бошлади. ЦАХАЛ аввалроқ бу ҳудудда ҲАМАС аъзолари борлиги ва гуруҳнинг террорчилик инфратузилмаси тиклангани ҳақида разведка маълумотлари олганини иддао қилганди.
Қуруқликдаги операция бошланишидан олдин ҲАМАС нишонлари деб ҳисоблаган ўнлаб объектларга ҳаво зарбалари берилган. Бир неча ҲАМАС аъзолари ўлдирилгани хабар қилинган.
Айни пайтда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, барча гаровга олинганларни озод қилиш ва Фаластин анклавига инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришга чақирди. Шу билан бирга, Гутерриш ўт очишни тўхтатиш ҳали бошланиши эканлигини таъкидлади.
«Уруш натижасида юзага келган вайронагарчилик ва жароҳатларни қайта тиклаш учун узоқ йўл босиш керак бўлади. Ғазо халқи оёққа туриш ва ҳаётларини қайта қуриш учун турли давлатлар билан узоқ муддатли ҳамкорликка муҳтож бўлади», – дейди БМТ Бош котиби.
Euronews’нинг ёзишича, ҳарбий ҳаракатлар Исроилга ҳужум қилишга тайёрланаётган бир нечта туннел ва ракета отиш мосламалари топиб йўқ қилинган Рафаҳ шаҳрида олиб бориляпти. Шаҳардан 300 мингга яқин фаластинлик қочишга улгурган. Тўқнашувлар Ғазо шаҳрининг Зайтун ҳудудида ҳам содир бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter