Исроиллик депутат куракда турмайдиган таклиф билан чиқди

Исроил Кнессетининг консерватив «Ликуд» сиёсий партиясидан бўлган вакили Нассим Ватури Исроил мудофаа кучларини «Ғазо секторини ёқиб юборишга» чақирди. Бу ҳақда Times of Israel газетаси депутатга асосланиб хабар берди.
«Ҳаагадаги тингловлар олдидан «Ликуд»чи Кнессет депутати «Ғазо секторини ёқиб юбориш» чақириғини кучайтирмоқда», — дейилади нашр хабарида.
Шу билан бирга, депутатнинг иддао қилишича, Исроил армияси Ғазонинг шимолий қисмидан бегуноҳ фуқароларни эвакуация қилишга муваффақ бўлган.
7 октябрдан кейин бошланган Исроил зарбалари оқибатида 23 минг киши ўлгани айтилади.
Эслатиб ўтамиз, ЖАР Ташқи ишлар вазирлиги 2023 йил 29 декабрда Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари юзасидан Халқаро судга мурожаат қилган. Эртага, 11 январь куни Ҳаага шаҳрида жойлашган Халқаро жиноий судда Исроилга қарши геноцид бўйича даъво кўрила бошлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter