Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбул 7 тепаликдан 7 иқлимга мужда йўлламоқда

Истанбул 7 тепаликдан 7 иқлимга мужда йўлламоқда

Фото:«Daily Sabah»

Бугун, 23 апрель куни Туркия замонавий тарихдаги муҳим санани байрам қилмоқда. Бундан роппа-роса 100 йил аввал, 1920 йилнинг 23 апрелида Анқарада шаҳрида мамлакат парламенти – Буюк миллат мажлисининг илк йиғини ташкил этилган эди. Қонун чиқарувчи идора раислигига озодлик ҳаракати етакчиси Мустафо Камол раис этиб сайланган. Замонавий парламент фаолиятининг йўлга қўйилгани мамлакат ҳаётида улкан бурилиш ясаб, эрк, озодлик ва миллий бирлик йўлидаги курашларда муваффақият келтирди.

Коронавирус пандемияси сабаб ушбу муҳим сана камтарроқ шаклда нишонланмоқда. 

Буюк миллат мажлиси спикери Мустафо Шентоп Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк мақбарасига ташриф буюриб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиради.

100 йиллик юбилей муносабати билан парламентнинг илк машварати бўлиб ўтган бинода махсус йиғин уюштирилади. Байрам тадбирлари доирасида мушакбозлик ва лазер томошаси ҳам ўтказилади.

23 апрель Туркияда Миллий суверенитет ва болалар байрами сифатида ҳам байрам қилинади. Ушбу анъанага ҳам Мустафо Камол Отатурк томонидан асос солинган.

Туркия президенти ҳузуридаги Матбуот ва коммуникация бошқармаси хабарига кўра, 23 апрель соат 19:00 да (Ўзбекистон вақти билан 21:00 да) Истанбулда ўзига хос маданий шоу уюштирилади. «7 тепалик шаҳри Истанбулдан 7 қитъага муждалар» деб номланган концерт ташкил этилади. Ушбу концерт Матбуот ва коммуникация бошқармасининг YouTube канали орқали намойиш этилади.

Фото: Туркия президенти матбуот бошқармаси

Юнус Эмронинг «Дунё менинг ризқим, инсоният менинг миллатим» деган машҳур ҳикмати билан бошланадиган маданий дастур орқали санъаткорлар СOVID-19 офати билан курашаётган бутун дунёга хайрихоҳлик ва бирдамлик муждасини йўллайдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг