Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбулда ўзбекистонликнинг уйида газ портлади. Фуқаро шифохонага етказилган

Истанбулда ўзбекистонликнинг уйида газ портлади. Фуқаро шифохонага етказилган

Жорий йил 4 июль куни Истанбул шаҳри Чекмекой тумани Чамлик маҳалласида 4 қаватли бинонинг 1-қаватида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, ушбу уйда Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.Гуломова яшаб келган ва содир бўлган ҳодиса оқибатида танасининг маълум қисми куйиш жароҳатини олган. У айни пайтда Истанбул шаҳар шифохонасида.

Бош консулхона томонидан Чекмекой ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва шифохона ходимлари билан алоқа ўрнатилган. Ватандош ҳозирги вақтда шифохонанинг жонлантириш бўлимида эканлиги маълум бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг