Истанбулда сув тошқинлари юзага келди
Туркия шимоли-ғарбида кучли ёмғир ёғиб, Истанбулнинг бир қанча ҳудудларида сув тошқинига олиб келди, деб хабар бермоқда Нaberturk.
Истанбулнинг шимоли-ғарби энг кўп зарар кўрди.
Ўтган 12 соат ичида аҳолидан 1500 дан ортиқ қўнғироқлар келиб тушган бўлиб, уларга Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ёрдам кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 сентябр куни ҳам Истанбул шаҳрининг айрим туманларида (Башакшеҳир, Арнавуткой, Кучукчекмеже) кучли ёмғир ёғиши ҳодисаси кузатилганди. Табиат ҳодисаси натижасида, расмий маълумотларга кўра, 4 нафар шахс вафот этган ва бир нечта киши жароҳат олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter