Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбулдаги кучли ёмғирларда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ – Бош консулхона

Истанбулдаги кучли ёмғирларда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ – Бош консулхона

Жорий йилнинг 5 сентябр куни Истанбул шаҳрининг айрим туманларида (Башакшеҳир, Арнавуткой, Кучукчекмеже) кучли ёмғир ёғиши ҳодисаси кузатилди. Табиат ҳодисаси натижасида, расмий маълумотларга кўра 4 нафар шахс вафот этган ва бир нечта киши жароҳат олган.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Истанбул вилоят ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борган ўрганишлари натижасида вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини билдирди.

«Жабрланганлар орасида ватандошларимиз борлиги ҳақида дипломатик ваколатхонага маълумот келиб тушмаганлигини маълум қиламиз», – дейилади расмий хабарда.

Истанбул мэри Экрем Имомўғлининг айтишича, айрим ҳудудларда бир квадрат метр ҳудудга 150 кг ёмғир ёққан.

Кучли жала оқибатида Истанбул метросининг бир бекати иши тўхтатилди. Истанбул аэропорти матбуот хизмати жала оқибатида айрим рейслар учмай қолганини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг