Истанбулдаги теракт ижрочиси 1794 йилга қамалди
Истанбул суди шаҳар марказидаги теракт ижрочисини етти умрбод қамоқ жазосига - 1794 йиллик ҳибсга ҳукм қилди, деб хабар бермоқда TRT Haber телеканали.
Шаҳарнинг Истиқлол кўчасида портлаш 2022 йил 13 ноябрь куни тушдан кейин содир бўлганди. Оқибатда олти киши ҳалок бўлди, 100 га яқин киши жароҳат олди.
Маълумотларга кўра, 1999 йилда туғилган Сурия фуқароси Аҳлам ал-Башир Истанбулнинг асосий сайёҳлик кўчаларидан бирида бомба қолдирди. У «давлат бирлиги ва яхлитлигини бузганлик» ва «қасддан одам ўлдириш» айблари билан етти умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ишга жами 36 киши жалб қилинган.
Терговчилар кузатув камераси орқали тасвирларини кўриб чиқишди. Уларда аёл бомба солинган пакетни кўча ўртасидаги скамейка тагида қолдириб, тезда жиноят жойини тарк этгани кўрсатилган. Аҳлам ал-Башир ҳужумнинг эртасига, 2022 йил 14 ноябрда ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Xabar.uz мазкур теракт суди юзасидан очерк эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter