Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбулга тўтиқушлар хавф солмоқда

Истанбулга тўтиқушлар хавф солмоқда

Фото: «Classpic.ru»

Истанбулнинг барча ҳудудларида жуда кўп миқдорда яшил тўтиқушлар тўпланмоқда, деб ёзади «Hurriyet» газетаси.

Нашрнинг таъкидлашича, яшил тўтиқушлар асосан Жанубий Осиё ва Шарқий Африкада яшашади. Бироқ сўнгги йилларда улар Истанбул боғларида ҳам пайдо бўла бошлаган.

Ҳаммаси 1996 йилда Истанбулнинг Бейкоз ҳудудида ушбу қушлардан бир неча юзтасини олиб кетаётган автомобиль ағдарилиб кетганда бошланди. Тўтиқушлар учиб кетишган ва шаҳарда ўрнашиб қолишган.

Авваллари «учар экзотика»ни Авлиё София ва Юлдуз ёнидаги Гулхона марказий боғидагина учратиш мумкин эди. Бироқ энди улар Истанбулнинг бошқа жойларига ҳам ўрнашмоқда.

Таъкидланишича, тўтиқушлар қарға, кўршапалак ва олмахонларнинг инларини ва бошқа яшаш жойларини эгаллаб олишяпти. Биологлар ушбу вазиятдан хавотирда. Уларнинг фикрича, тўтиқушларнинг ҳужумидан шаҳар фаунаси хавф остида қолмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Истанбулдан ташқари Измирда ҳам кўплаб тўтиқушлар яшашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг