Италияда оиласи билан ажрашган эркакларга бошпана берилади — фақат бир шарт билан
Италияда оиласи билан ажрашган эркаклар учун вақтинчалик бошпаналар очилмоқда, деб ёзмоқда «Российская газета».
Италия — оилавий қадриятлар мамлакати. Агарда эр-хотин ажрашиб кетса, аксарият ҳолларда бутун мулк, уй-жой хотин ва болаларга қолади. Ўз-ўзидан аҳолининг камбағал қатлами қаторига кириб қолган эр камига собиқ оиласига алимент тўлашга ҳам мажбур.
Алимент миқдори эса каттагина, чунки қонунчиликка кўра, эр-хотиннинг ажрашиши оила фаровонлигига дахл қилмаслиги керак. Оиласидан «бадарға» бўлган, топгани алимент тўлашга кетаётган эркаклар эса таниш-билишлариникида ёки машинасида тунаб юришга мажбур бўлишяпти.
Италияда сўнгги йилларда ажрашишлар сони кўпайиб кетди. Бу бутун мамлакат миқёсидаги муаммога айланиб кетишининг олдини олиш учун ҳам маҳаллий ҳокимиятлар оиласи билан ажрашган эркакларни вақтинча бошпана билан таъминлашга қарор қилишди. Фақат бир шарти бор — бу ерда бир йил яшашга рухсат берилади, шу вақт ичида эркак ўзига доимий иш ва яшаш жойи топиши шарт.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter