Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италиялик машҳур қўшиқчи ҳибсга олинди

Италиялик машҳур қўшиқчи ҳибсга олинди

Неаполда итальян нео-мелодик мусиқасининг энг машҳур ижрочиларидан бири Тони Коломбо мафия билан алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди.

У 2019 йилда неаполитанлик мафия бошлиғи Гаэтано Маринонинг беваси Тина Рисполига уйланганди. Хонанданинг тўйида ўнлаб тўда аъзолари иштирок этган.

Палермолик Тони Коломбо итальян мафиозлари орасида шу қадар машҳур бўлиб кетдики, полицияга кўра, у улар учун ишлай бошлаган.

Эр-хотин ушбу ҳафтада Неапол мафияси аъзоларига қарши курашда ҳибсга олинган 27 киши орасида бор. Полиция маълумотларига кўра, эр-хотин қамоқдаги мафиоз Марко Ди Лауронинг клани билан ҳамкорлик қилганликда гумон қилинмоқда.

Прокурорларга кўра, 37 ёшли Тони Коломбо ўзининг мусиқий карерасидан тушган даромад сифатида ниқоб қилиб, кландан пул олган. Коломбо ва Рисполи эса уюшган жиноятчиликка алоқадорлигини рад этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг