Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италиялик учувчи Истанбулда хавфли парвозни амалга оширди (видео)

Италиялик учувчи Истанбулда хавфли парвозни амалга оширди (видео)

Фото: «Popmech.ru»

Италиялик учувчи Дарио Коста автомобиль туннеллари орқали самолётда парвоз қилиб янги жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар беради «МИР 24».

Енгил моторли самолётда учувчи Истанбулдаги иккита туннелдан ўтишга муваффақ бўлди. Парвоз 44 сониядан камроқ давом этди. Шу вақт ичида учувчи қарийб 2,5 километр масофани босиб ўтди.

Самолёт бутун масофани ердан 70-100 сантиметр баландликда учиб ўтди. Шу билан бирга, италиялик учувчи парвоз траэкториясини бино архитектурасидаги ўзгаришларга мослаштиришига тўғри келган. Шу пайтгача ҳали ҳеч ким бундай трюкни амалга оширмаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг