Жаҳон сиёсатига шафқатсизлик ва худбинлик қайтди — Полша бош вазири

Полша бош вазири Доналд Туск 1 май кунги телемурожаатида дунё сиёсати оғир даврга қадам қўйганини таъкидлади.
«Оғир дамлар бошланди, жаҳон сиёсатига қатъиятсизлик, шафқатсизлик ва худбинлик қайтмоқда», — деди Туск.
У жаҳонда қадриятларга содиқлик ўринини ҳеч нарса бежизга берилмаслигига ишонч эгаллаётганидан хавотир билдирди.
Туск Полша корхоналарига ички бозорда энг яхши шароитлар яратилишига ваъда берди. «Иқтисодий миллатчиликнинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ», — қўшимча қилди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter