Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея президенти вақтинчалик лавозимидан четлатилди

Жанубий Корея президенти вақтинчалик лавозимидан четлатилди

Жанубий Кореяда президент Юн билан боғлиқ воқеалар Миллий ассамблея унга нисбатан импичмент эълон қилиш таклифини қабул қилганидан кейин ривожланмоқда.

Миллий ассамблея томонидан импичмент эълон қилинганидан сўнг президент Юн Сок Ёл бу масала Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилгунга қадар лавозимидан четлаштирилди.

Конституциявий суд унинг ўз вазифаларини бажаришда давом этиши ёки йўқлиги ҳақида қарор қабул қилиши керак.

Бу вақт ичида мамлакат бош вазири Хан Дак Су муваққат президент вазифасини бажаради.

Айни пайтда Ассамблеянинг Юнга нисбатан импичмент эълон қилиш қарори судга тақдим этилган ва қарорни муҳокама қилиш жараёни бошланган.

Расмийлар бу масала бўйича йиғилиш 16 декабр куни ўтказилишини айтган.

Маълумот учун, импичмент жараёни билан боғлиқ далилларни тинглаш ва баҳолаш учун тингловларни ўтказадиган суд 6 ой муддатда импичментни тасдиқлаш ёки рад этиши мумкин. Агар суднинг 9 нафар судьясидан 6 нафари қарорни маъқулласа, раҳбар лавозимидан четлаштирилади.

Бундай ҳолларда 60 кун ичида янги президент сайланиши керак. Бу тартиб давлат раҳбари истеъфога чиққан тақдирда ҳам амал қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг