Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда мухолифат вакили президентликка сайланди

Жанубий Кореяда мухолифат вакили президентликка сайланди

9 март куни Жанубий Корея Республикаси президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтди. 

Сайловларда асосий етакчилик учун кураш ҳукмрон «Либерал-демократик» партияси номзоди Ли Жэ Мён ҳамда мухолиф «Халқ кучи» партиясидан Юн Сок Ёл ўртасида кечди.

Дастлабки натижаларга кўра Юн Сок Ёл 48,5 овоз тўплаган бўлса, унинг асосий рақиби 47,8 овоз олган. 

Шундай қилиб  Юн Сок Ёл Жанубий Кореянинг янги раҳбарига айланади. 

Мамлакат қонунларига кўра, бир киши бир мартадан ортиқ президентликка сайланиши мумкин эмас. Амалдаги президент Му Чжэ Ин 2017 йил 10 май кунидан бери давлатни бошқариб келмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг