Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореядаги аянчли фожиа қурбонлари сони кўпайиб бормоқда

Жанубий Кореядаги аянчли фожиа қурбонлари сони кўпайиб бормоқда

Жанубий Кореяда жала оқибатида сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 37 кишига етди, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги.

Фавқулодда ҳолат штаби маълумотларига кўра, шу кунгача 33 киши ҳалок бўлган, 10 киши бедарак йўқолган. Кейинроқ Кёнсангбукдода иккита ва Чунгчеонгбукдода иккита ўлим тасдиқланди.

16 июл куни Жанубий Кореяда ёмғир оқибатида кўчки ва сув тошқини қурбонлари сони 35 кишига етгани маълум бўлди.

Aниқланишича, Кёнсан-Пукдо провинциясида 33 киши ҳалок бўлган.

Аввалроқ, жами 32 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг