Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖАРда кўҳна масжид ёниб кетди

ЖАРда кўҳна масжид ёниб кетди

Фото: «Ntv.ru»

Жанубий Африка Республикасининг (ЖАР) жануби-шарқида жойлашган Дурбан шаҳридаги кўҳна масжид ёниб кетди. Воқеа жойидан тасвирга олинган кадрларни «Twitter» фойдаланувчилари жойлашган.

Мамлакатдаги энг катта масжидлардан бири — катталиги бўйича Йоханнесбургдаги Низомий масжидидан кейин иккинчи ўринда туради — Грей кўчасида жойлашган. Ёнғин сабаби ҳали номаълум, жабрланувчилар ҳақида ҳам хабар берилмаган. Фақат кадрларда ёнғин бутун бинони қуршаб олганини кўриш мумкин. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ишлашмоқда, тез ёрдам машиналари ҳам етиб келишган.

Масжид 1881 йили Дурбанда очилган. Уни 1927 йилда қайтадан қуришган, 70-йилларнинг охиригача у катталиги бўйича ЖАРдаги энг катта масжид ҳисобланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг