Жазоирнинг машҳур президенти вафот этди
1999 йилдан 2019 йилгача мамлакатни бошқарган Жазоирнинг собиқ президенти Абдулазиз Бутефлика 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Жазоир давлат телеканали ТV1га асосланиб «Новая Газета» нашри маълум қилди.
«Жазоирнинг собиқ президенти Абдулазиз Бутефлика вафот этди», – дейилади президент девони баёнотида.
1937 йил 2 мартда туғилган Бутефлика Ташқи ишлар вазирлигини 14 йил бошқарган. 1999 йилда 74 фоиз овозибилан у мамлакат президенти бўлган. Шундан сўнг, у яна уч марта давлат раҳбари лавозимига сайланган.
2013 йилда Бутефлика инсультга учрагач, ногиронлар аравачасида юрадиган, қийинчилик билан гапирадиган бўлиб қолганди. Ўшандан бери у камдан-кам омма олдида кўриниш берган.
2019 йил феврал ойида президент яна сайловларда қатнашиш учун ҳужжатларни топширди, шундан сўнг Жазоирда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Март ойида президент Бутефлика бешинчи марта президентлик сайловларида қатнашмаслигини эълон қилди.
Бироқ, намойишлар давом этди, бу кескин ички сиёсий инқирозга олиб келди. Апрел ойида Бутефлика муддатидан олдин истеъфога чиқди.
Ҳозирда Абдулмажид Теббун Жазоир президенти лавозимини эгаллаб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter