Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жо Байден АҚШдаги юқори инфляцияда Путинни айблади

Жо Байден АҚШдаги юқори инфляцияда Путинни айблади

АҚШ президенти Жо Байден Россиянинг Украинага қарши уруши туфайли АҚШ нархлари май ойида рекорд даражада ошганини айтди. Байденнинг баёноти Оқ уй сайтида чоп этилган.

Байден Лос-Анжелесда сўзлаган нутқида қайд этилишича, Путин сабаб май ойида ушбу мамлакатда ва бутун дунёда нархлар кескин кўтарилган: ёқилғи, энергия ва озиқ-овқат нархлари қимматлаб бормоқда.

Ўз навбатида, Россия президенти Владимир Путин Ғарб мамлакатларидаги инфляцияда унинг алоқаси йўқлигини маълум қилди.

«Улар бизнинг экспортимизни чеклашга ҳаракат қилишмоқда. Нархлар кўтарилди. Улар бизнинг энергия манбаларимизни чеклашга уринишмоқда. Яна нархлар осмон бўлди. Улар аллақачон инфляцияни менинг номим билан аташмоқда ва бизнинг бунга мутлақо алоқамиз йўқ», деди Путин.

АҚШда май ойида йиллик инфляция 8,6% ни ташкил этди, бу 1981 йил декабридан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг