Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жо Байден президентлик  «пойга»сидан чиқди

Жо Байден президентлик  «пойга»сидан чиқди

АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден президентлик сайловларида иштирок этмайди. У бу ҳақида X тармоғидаги баёнотида маълум қилди.

«Қадрли демократик партия аъзолари, мен ушбу сайловларда номзодимни илгари сурмасликка ҳамда қолган куч ва энергиямни амалдаги президентлик даврим учун сарфлашга қарор қилдим. Партиямиздан номзодим илгари сурилган 2020 йилда вице-президент сифатида Камала Харрисни танлаган эдим. Бу мен амалга оширган энг тўғри қарорлардан бири бўлган.

Мен бу йилги сайловларда ўз партиямиздан Камала Харрис номзодини тавсия қиламан ва уни тўла қўллаб-қувватлашимни билдираман.

Демократлар, бирлашиш ва Трамп устидан ғалаба қозониш вақти келди!» – деб ёзади Байден.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг