ЖССТ «коронавирус ва Эболадан кучлироқ» пандемиядан огоҳлантирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Жаҳон банки томонидан ташкил этилган Глобал тайёргарликни мониторинг қилиш кенгаши янги глобал пандемия хавфи ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди. Бу кенг тарқалиши жиҳатидан коронавирус ва Эбола эпидемияларидан ошиб кетиши мумкин.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда юқумли касалликларнинг авж олиши тобора тезлашиб бормоқда, бу соғлиқни сақлаш, иқтисодий ва ижтимоий барқарорликка жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳисоботда COVID-19 пандемияси ва Эбола эпидемиясидан бери дунё хавфсизроқ бўлмагани таъкидланган. Асосий таҳдид омиллари қаторига халқаро ҳаракатчанликнинг ошиши, атроф-муҳитдаги ўзгаришлар ва давлат муассасаларига жамоатчилик ишончининг пасайиши киради.
Май ойининг ўрталарида Конго Демократик Республикасида янги Эбола эпидемияси содир бўлди. BBC маълумотларига кўра, 19 май ҳолатига кўра, инфекциядан 131 киши вафот этган. Яна 513 кишининг тест натижалари ижобий чиққан.
Угандада ҳам учта ҳолат, жумладан, битта ўлим ҳолати тасдиқланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter