Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ раҳбари хавотирли баёнот билан чиқди

ЖССТ раҳбари хавотирли баёнот билан чиқди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2023 ва 2024 йилларда вирусли тропик касалликларга чалинган беморларнинг кўпайишидан огоҳлантирди. 

Reuters маълумотларига кўра, Эл-Ниньо об-ҳаво ҳодисаси ушбу ҳолатларнинг кўпайишига олиб келиши кутилмоқда.

ЖССТ раҳбари Тедрос Aданом Гебрейесуснинг сўзларига кўра, данг иситмаси, Зика вируси инфекцияси ва чикунгуния билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши кутилмоқда.

Бу касалликларнинг барчаси одамларга чивин чақиши орқали юқади.

«Сўнгги ўн йилликларда дунё бўйлаб данг безгаги билан касалланиш кескин ошди, айниқса Aмерикада ўтган йили 2,8 миллион ҳолат ва 1280 киши ўлим ҳолати қайд этилган», — дейди ЖССТ раҳбари.

Эл-Ниньо ҳодисаси Тинч океанининг сирт ҳароратининг 3 даражадан ортиқ ошишини англатади, бу кучли қурғоқчилик, сув тошқини, ёғингарчилик ва ҳароратнинг ошишига олиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг