Қодиров пулемётли фотосурати билан Помпеога жавоб қайтарди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг уни қора рўйхатга киритгани ҳақидаги баёнотига қўл пулемётларини кўтариб тушган фотосурати билан жавоб қайтарди. Фотосуратни ўзининг Telegram-каналига жойлаган. Бу ҳақда «Лента.ру» хабар берган.
«Помпео, биз жангни қабул қиламиз! Буёғи қизиқ бўлади!» — дейилади қуролхонада қўлларида иккита пулемёт ушлаб тушган Қодировнинг фотосурати остидаги ёзувда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter