Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Камбоджа–Таиланд тинчлик музокараларига Малайзия мезбонлик қилади

Камбоджа–Таиланд тинчлик музокараларига Малайзия мезбонлик қилади

Фото: Discovery

Камбоджа ва Таиланд ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар тез орада Малайзияда бошланади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио баёнот берди.

У қўшимча қилишича, музокараларга ёрдам бериш учун АҚШ давлат департаменти ходимлари Малайзияга етиб борган.

Камбоджа ва Таиланд чегарасидаги зиддият тобора кескинлашиб кетаётганди. Ҳар икки томондан ҳам кўплаб қурбонлар ва жароҳатланганлар бор, минглаб одамлар хавфсиз жойларга кўчирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг