Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чарлз III расман Буюк Британиянинг янги қироли деб эълон қилинди

Чарлз III расман Буюк Британиянинг янги қироли деб эълон қилинди

Лондондаги Авлиё Жеймс саройида қиролича Елизавета II вафотидан кейин 73 ёшли қироллик оиласи вакили Чарлз III расман Буюк Британиянинг янги монархи деб эълон қилинди.

Янги қиролнинг эълон қилинишида Британиянинг собиқ бош вазирлари, жумладан Гордон Браун, Девид Кемерон, Борис Жонсон ва Тереза Мей иштирок этган.

Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябр куни Шотландияда 96 ёшида вафот этди.

Буюк Британиянинг янги қироли марҳума қироличанинг 73 ёшли ўғли Чарлз бўлиб, у аллақачон 40 ёшли шаҳзода Уилямни Уэлс шаҳзодаси, яъни тахт вориси деб эълон қилди.

Маълумот учун, Чарлз III бир вақтнинг ўзида 14 давлат қиролига айланди. Улар орасида Австралия, Янги Зеландия, Канада, Гренада, Папуа Янги Гвинея, Ямайка ва бошқалар бор.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг