Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Киев ва Москвадан сўнг Виктор Орбан Пекинга етиб келди

Киев ва Москвадан сўнг Виктор Орбан Пекинга етиб келди

Фото: X

Венгрия бош вазири Виктор Орбан ХХР раиси Си Цзинпин билан музокаралар ўтказиш учун Пекинга етиб келди. Бу ҳақда Орбаннинг матбуот хизмати хабар берди.

«Тинчликпарварлик миссияси 3.0», — деб ёзди Орбан X ижтимоий тармоғида жойлаган постида. Постга аэропортда олинган фото илова қилинган.

Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларни йўлга қўйишни мақсад қилган Виктор Орбан бунгача Киев ва Москвада бўлганди.

Киев ва Москвага ташрифларини хулоса қиларкан, Орбан томонларнинг позициялари «бир-биридан жуда узоқ»лигини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг