Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин АҚШнинг жиддий таклифини рад этди

Ким Чен Ин АҚШнинг жиддий таклифини рад этди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШнинг ўзаро мулоқот ҳақидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг «Ренхап» ахборот агентлиги маълум қилди.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Вашингтон «ўзаро дипломатик таъсир» ва «ҳеч қандай шартларсиз мулоқот»ни талаб қилган.

«Бу алдовдан бошқа нарса эмас. Ушбу мулоқот АҚШга «халқаро ҳамжамиятни алдаш ва душманлик ҳаракатларини яшириш» имконини беради. Мамлакат билан ўзаро мулоқот таклифи АҚШнинг олдинги маъмуриятлари томонидан олиб борилган душманлик сиёсатининг давоми», дея ҳисоблайди Ким Чен Ин.

«АҚШнинг янги маъмурияти ҳокимиятга келганидан бери ўтган саккиз ойлик тарих аниқ кўрсатиб турибдики, АҚШнинг бизга қарши ҳарбий таҳдиди ва душманлик сиёсати ўзгармади»,— дея такидлаган у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг