Ким Чен Ин Пхенянда Куба раҳбари билан учрашди
КХДР раҳбари Ким Чен Ин ва Куба Давлат кенгаши ва вазирлар кенгаши раҳбари Мигел Диас-Канел Бермудес Пхеняндаги юқори мартабали меҳмонлар учун мўлжалланган Пекхвавонда музокаралар ўтказди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
«Ким Чен Ин ва Мигел Марио Диас-Канел Бермудес бир-бирини икки мамлакатдаги партиялар фаолияти, давлат бошқаруви ва малакаси билан таништирди»,- дейилади «Yonhap» агентлиги хабарида.
Таъкидланишича, давлат раҳбарлари иқтисодиёт, маданият, фан-техника соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter