Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Иннинг «янги йил» мурожаатидан БМТ хавотирда

Ким Чен Иннинг «янги йил» мурожаатидан БМТ хавотирда

Фото: RFI

Шимолий Кореянинг, мораторийларга қарамасдан, ядро қуроли устидаги синовларни давом эттириш даъвоси Бирлашган Миллатлар Ташкилотини хавотирга солиб қўйди.

КХДР ва АҚШ вакиллари қитъалараро баллистик ракеталар ҳамда ядро бомбалари синовларига мораторий муддатлари шартларини келиша олмаганидан кейин, Ким Чен Ин Шимолий Корея ишланмалари ҳақида дунё тез орада билиб олиши ҳақида расман баёнот берди. Баёнот 2020 йилнинг илк кунида, фуқароларга анъанавий янги йил мурожаати ўрнига жаранглади.

Бунгача Пхеньян АҚШ билан музокаралар бирон натижа бермаган тақдирда Трампни «рождество совғаси»ни қабул қилишга шай туришга чақирганди.

«БМТ Бош котиби Хавфсизлик кенгашининг тегишли резолюцияларига мувофиқ синовлар янгиланмаслигига жудаям умид билдиради. Тарқатмаслик глобал ядро хавфсизлигининг асосий пойдевори саналади ва шундай бўлиб қолиши шарт», — дея баёнот берди ташкилот матбуот котиби Стефан Дюжаррик.

Пхеньян АҚШни Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий ўқувларда айбламоқда, Вашингтондан КХДРнинг ядровий арсенали борасида янги имтиёзли таклифлар кутилаётганди. Бундай таклиф келиб тушмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг