Кимга аза, кимга...: Форс кўрфази мамлакатларига сайёҳлар ёпирилиб келиши кутилмоқда
Хитойда коронавирус тарқаганидан сўнг, бу мамлакатга саёҳатни мўлжаллаганлар катта эҳтимол билан энг кўп чиптани Форс кўрфази мамлакатларига сотиб олишлари кутилмоқда. Бу ҳақда Дубай сайёҳлик компанияси — «Atlantis Holidays» бош директори Диана Персан «РИА Новости»га маълум қилди.
Одамлар коронавирус тарқагани учун Хитой ва унга туташ Осиё мамлакатларига саёҳат режалаларини ўзгартиришга мажбур бўлишмоқда. Натижада БАА ва минтақанинг бошқа мамлатларига сайёҳлар оқими ҳар доимгидан кучайиши кутилмоқда, деди у.
Ўмоннинг «Mezoon» сайёҳлик компаниясида ишловчи Сажи ҳам ҳамкасбининг фикрини тасдиқламоқда. Унинг фикрича, Хитойга бориш режасини ўзгартирганлар учун энг мақбул йўналишлардан бири — Форс кўрфази мамлакатлари, хусусан, Ўмон. Хитой эпидемиядан азият чекаётган бир пайтда Форс кўрфази мамлакатларида йилнинг энг яхши фасли ҳукмрон. Ўмон Арабистон яриморолидаги соҳил бўйлаб чўзилган ва энг хушманзара мамлакатлардан саналади.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус Хитойнинг Ухань шаҳрида 2019 йилнинг 31 декабрь куни биринчи марта қайд этилганди. Ҳозиргача 106 киши бу касаллик оқибатида дунёдан кўз юмган, касалланганлар сони 4515 киши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter