Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кимёвий тозалаш воситалари хотира сустлашишига олиб келиши аниқланди

Кимёвий тозалаш воситалари хотира сустлашишига олиб келиши аниқланди

Aмерикалик олимлар кимёвий тозалаш воситаларининг янги хавфини аниқладилар.

Маълум бўлишича, у нафақат терига, нафас олиш ва иммунитет тизимига зарар етказиши, балки хотира йўқолиши ва нутқ бузилишини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Мутахассислар 1800 дан ортиқ турдаги геллар, кукунлар ва капсулаларни ўрганиш асносида уларнинг тахминан 20 фоизи мия ҳужайраларига ва марказий асаб тизимининг бошқа соҳаларига ҳам таъсир қилади деган хулосага келишди.

Тажрибалар давомида маълум бўлдики, ушбу уй-рўзғор буюмларининг бир қисми  асаб ҳужайралари атрофида ҳимоя изоляциясини яратадиган махсус мия ҳужайраларига таъсир қилади. Уларнинг йўқолиши эса склероз ва бошқа неврологик патологияларни қўзғатади.

Ушбу кимёвий воситалар, айниқса болалар учун хавфлидир. Хусусан, тозалаш воситалари, ювиш воситалари ва косметика воситаларидан заҳарланиш аутизмнинг турли шаклларини келтириб чиқариши мумкин.

Шунинг учун вақти-вақти билан улар ўрнига лимон, ош содасидан фойдаланинг, деразаларни ювиш учун сирка ёки спирт ишлатинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг