Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кобулда ичида давлат хизматчилари бўлган автобус портлаб кетди

Кобулда ичида давлат хизматчилари бўлган автобус портлаб кетди

Фото: «Iz.ru»

Aфғонистон пойтахти Кобулда Aлоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги ходимлари бўлган автобус портлаб кетди. Оқибатда олти киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳат олган, дея хабар берди «РИA Новости»га вазирликдаги манбаси.

Tolo News телеканали хавфсизлик идораларидаги манбасига асосланиб, уч киши ҳалок бўлганлиги ҳамда 12 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди.

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ушбу портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Aввалроқ Aфғонистон марказий қисмидаги Вардак вилоятида афғон махсус кучларига қарашли вертолёт қулаб тушиши натижасида тўққиз киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг