Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кобулда президент саройи яқинига ракеталар қулади

Кобулда президент саройи яқинига ракеталар қулади

Қурбон ҳайити намози пайтида Кобул марказидаги президент саройи яқинига бир нечта ракеталар қулаб тушди, деб хабар берди Афғонистоннинг Tolo News телеканали.

«Ракеталар Қурбон ҳайити намози пайтида Кобул марказидаги президент саройи яқинига қулади», – дейилади ОАВ хабарида.

Кейинчалик Афғонистон Президенти Ашраф Ғани байрам шарафига ўқилган намоздан кейин маросимда нутқ сўзлаган.

1ТV каналининг хабар беришича, сарой ёнида учта портлаш эшитилган.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг