Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кобулдаги отишмада 17 киши ҳалок бўлди

Кобулдаги отишмада 17 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг бир қанча шаҳарларида Панжшер вилояти қўлга олиниши ҳақидаги хабарлар ортидан тинимсиз ўқ отилиши натижасида 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, яна бир неча ўнлаб киши яраланган. Бу ҳақда The Khaama Press маълум қилди.

4 сентябрга ўтар кечаси «Толибон» ҳаракати Панжшер вилоятининг янги ҳокимиятига қаршилик тўхтатилгани ҳақидаги хабарлар сабаб хурсандчилик сабаб ҳавога ўқ уздилар.

Кейинчалик, ҳудудни эгаллаб турган қарши кучлар вилоятни «Толибон» назоратига ўтиши ҳақидаги баёнотларни рад этди.

Кобулдаги шошилинч ёрдам кўрсатувчи касалхона маълумотларига кўра, отишмада 17 киши ҳалок бўлган, 40 киши жароҳатланган. Яна 17 киши мамлакат шарқидаги Жалолобод шаҳрида ўлдирилгани ҳақида хабар қилинган.

Аввалроқ, «Толибон» Панжшер вилоятининг стратегик ҳудудини қўлга олганини маълум қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг