Колумбия президенти НАТО билан алоқаларни узмоқчи

Колумбия президенти Густаво Петро НАТО билан алоқаларни узиш ниятида.
«НАТОни тарк этишимиз керак, бошқа йўл йўқ. Европа билан муносабатлар ҳам шундай — ўз халқига хиёнат қилиб, бомба ёғдиришда иштирок этаётган ҳозирги ҳукуматлар билан муносабатларни шундай давом эттириб бўлмайди», — деди у.
Густаво Петронинг айтишича, НАТОнинг асосий глобал шерикларидан ҳисобланган Колумбия армиялари «болаларга бомба ёғдираётган» алянсларда иштирок этмаслиги керак.
Агарда Ғарб мамлакатлари босим қиладиган бўлса, бошқа минтақаларда бизни қўлловчилар топилади, дея қўшимча қилди Колумбия президенти.
Аввалроқ Густаво Петро Исроилнинг Ғазо секторидаги қилмишларини қоралаган ҳамда президентнинг фармонига қарамасдан, исроил қуролларини сотиб олаётган Колумбия мудофаа вазирлигини танқид қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter