Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кореяда «шифохона остидан» 50 та бомба топилди

Кореяда «шифохона остидан» 50 та бомба топилди

Фото: «Gorodfinansov.ru»

Пхеньянда қурилиш ишлари пайтида Корея уруши (1950-1953) даврида портламай қолган ўнлаб бомбалар топилди, дея хабар берди «Нодон синмун» газетаси.

«Яқинда Пхеньян шифохонасини қуриш вақтида пойдевор учун қазилган чуқурликдан уруш даврида портламай қолган ўнлаб бомбалар топилди. Бу одамларни ҳайратга солиб қўйган», — дейилади нашр хабарида.

Жами 50 та 50 килограммли ва битта 250 килограммли бомба чиққан. Хавфсизлик хизмати ходимлари уларнинг ҳаммасини зарарсизлантиришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг