Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан яшириниш учун энг зўр жой сотувга қўйилди

Коронавирусдан яшириниш учун энг зўр жой сотувга қўйилди

Фото: «Daily Mail»

Буюк Британиянинг Девон графлигида Иккинчи жаҳон уруши пайтида бомбадан сақлаган бункер сотувга қўйилди, деб ёзмоқда Британиянинг «Daily Mail» газетаси.

«Hope Cove» («Умид бухтаси») деб номланувчи ушбу иншоот радар маркази сифатида лойиҳалаштирилган бўлиб, 1941 йилда қуриб битказилган. Ер ости ва ер устида жойлашган икки қаватли объектда 60 та хона мавжуд. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг у ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимида қўлланилган ва ядро уруши бошланган тақдирда Буюк Британия ҳукумати учун хавфсиз жой вазифасини ўтаган.

Сотувчи бункерни коронавирус пандемиясидан омон қолиш учун «энг зўр жой» деб атайди. Объектнинг бошланғич нархи 400 минг фунт стерлинг (545 минг доллар). Аукцион 10 февраль куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг