Коронавирусга қарши эмланмаган 3,3 минг шифокор ишдан четлатилди
Канада ғарбидаги Британия Колумбияси провинциясида коронавирусга қарши эмланмаган 3,3 мингдан ортиқ тиббиёт ходими ишдан бўшатилди. Бу ҳақда минтақа соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб Global News телеканали хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазири Эдриан Дикснинг сўзларига кўра, провинцияда соҳанинг 3325 нафар ходими вақтинчалик иш ҳақи тўланмасдан четлатилган. Шу муносабат билан шифохоналарда шошилинч бўлмаган операциялар қолдирилди.
Шунингдек, провинцияда тиббиёт ходимларининг атиги 2,6 фоизи COVID-19 га қарши эмланмаганлиги аниқланган. 122 минг тиббиёт ходими эмлашнинг тўлиқ курсини якунлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter