Кремль: АҚШ билан Украина бўйича музокараларда муросага эришилмади
Москвада АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер иштирокида ўтган беш соатлик музокаралардан сўнг Кремль музокаралар «яхши руҳда ўтганини» билдирди, аммо асосий масалалар бўйича келишув ҳозирча йўқ.
Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаковга кўра, музокаралар «конструктив руҳда» ўтган, бироқ компромисс топилмаган, айниқса ҳудудий масалада.
«Кремль «ҳудудлар бўйича келишувга эришилмасдан муаммога ечим топишнинг имкони йўқ.
Тинчликка эришиш нуқтаси узоқлашмади – бу аниқ. Аммо муросага эришилмади», – дейди Ушаков.
Унинг айтишича, музокаралар давом этади ва Вошингтон ҳам, Москва ҳам ишни давом эттиришга келишиб олган.
Учрашувда, шунингдек, Москва ва Вашингтон ўртасидаги келажакдаги иқтисодий ҳамкорлик имкониятлари ҳам кўриб чиқилган. Ўз навбатида, томонлар музокаралар мазмунини оммага ошкор этмасликка келишган.
Америка томони ҳозирча Ушаковнинг ушбу иддаосига бирор расмий изоҳ бермаган.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Fox News’га берган интервьюсида Украина ва Россия ҳозир 30–50 км лик ҳудуд учун ва Донецк вилоятининг қолган 20 фоизи учун жанг қилаётганини, АҚШ Украина учун истиқболдаги хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилаётганини айтди.
Рубио Украина иқтисодининг истиқболини ҳам тилга олиб, мамлакат тўғри йўлни танланса, «10 йилдан кейин Украина иқтисодиёти Россияникидан юқори бўлиши мумкин»лигини таъкидлаган.
«Американинг музокаралар делегацияси бизга тўғридан-тўғри ахборот беради. Кейинги қадамлар шу сигналларга боғлиқ», – дейди Зеленский.
Эслатиб щтамиз, Флоридадаги Украина–АҚШ музокараларидан кейин Вашингтон Москва билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter