Кучли шамол сабаб 50 килодан енгил бўлган хитойликларга кўчага чиқмаслик тавсия қилинмоқда

Хитой ОАВси вазни 110 фунт (49,89 кило)дан кам бўлган одамларни уйда қолишга чақирмоқда.
Бунга Хитой шимолида жумадан якшанбага қадар тўфонга ўхшаш кучли шамоллар қамраб олиши эҳтимоли сабаб қилиб кўрсатилган. Жумладан, Пекин ҳам йирик спорт тадбирларини кейинга қолдиради, паркларни ёпади ва ўнлаб поездлар қатновини тўхтатади.
Минтақанинг 22 миллион аҳолиси муҳим бўлмаган саёҳатлардан огоҳлантирилган. Вазни енгил бўлган хитойликларни кучли шамолдан огоҳлантираётган постлар маҳаллий тармоқларда кенг тарқатилмоқда.
Шунингдек, Мўғулистоннинг шимолий провинцияларини соатига 93 миля (150 км/соат)гача кучайиши сабабли ўнлаб рейслар бекор қилинди.
Мўғулистондан қум ва чанг олиб келадиган кучли шамоллар йилнинг шу даврида одатий ҳол ҳисобланади, аммо иқлим ўзгариши об-ҳаво ҳодисаларини янада кескинлаштириши мумкин.
Пекин охирги 10 йил ичида биринчи марта тўқ сариқ шамол ҳақида огоҳлантиришни эълон қилди, бу тўрт даражадаги иккинчи энг юқори кўрсаткичдир.
Шанба куни пойтахтда ҳаво ҳарорати 12 даражага тушиши керак эди ва метеорологлар шамол тезлиги 1951 йилдаги апрел ойи рекордларига мос келиши ёки ундан ошиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter