Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

КХДРда Жанубий Корея филмларини кўрганлар 12 йилга «кесилди»

КХДРда Жанубий Корея филмларини кўрганлар 12 йилга «кесилди»

КХДРда икки ўсмир Жанубий Корея филмлари ва мусиқий клипларини томоша қилгани учун  12 йилга меҳнат лагерига ҳукм қилинди. Очиқ суд жараёни акс этган видео ва маълумотни BBC нашр қилди.

Видеода кулранг халат кийган икки ўсмир акс этган. Уларнинг қўллари кишанланган ва кадрда номаълум овоз ўсмирларни танбеҳ беради:

«Чириган қўғирчоқ режим маданияти ҳатто ўсмирлар орасида ҳам тарқалди. Улар эндигина 16 ёшда, аммо келажагини барбод қилдилар» (BBC иқтибоси).

Видео қачон суратга олингани номаълум. SAND (Жанубий ва Шимолий Корея тараққиёт илмий-тадқиқот институти, КХДРдан келган қочқинлар билан ишлайди) маълумотига кўра, воқеа коронавирус чекловлари амалда бўлган 2022 йил содир бўлгани эҳтимоли бор. Чунки ҳар икки судланувчи тиббий ниқобда намоён бўлишган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг