Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

КХДРнинг коинотга учирган ракетаси ҳавода портлаб кетди

КХДРнинг коинотга учирган ракетаси ҳавода портлаб кетди

КХДР Коинот бошқармаси разведка йўлдоши муваффақиятсиз учирилгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар берди.

Биринчи босқични ўз ичига олган  ракета ҳавода портлаб кетди. Муллигёнг-1 разведка сунъий йўлдоши Сохаэ космодромидан учирилганди.

Жанубий Корея Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси маълум қилишича, мамлакат қуролли кучлари бугун тахминан маҳаллий вақт 22:44 да КХДР томонидан Шимолий Пёнган вилоятининг Точангни ҳудудидан Сариқ денгизга қарата учирилган Шимолий Корея ҳарбий разведка йўлдошининг парвоз йўналишини қайд этган. 

Маълумотларга кўра, Япониянинг Окинава оролида КХДР ракетаси сабаб аҳолини кўчириш бўйича таклифлар билдирилган, лекин кейинчалик у бекор қилинган. Япония томони Шимолий Кореянинг ҳатти-ҳаракати сабаб нороизилик билдирди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг