Ливия жаҳон нефть бозори нархларини тушириб юборди
Ливия нефть қазиб олишни тиклашини эълон қилиши билан глобал бозорда нархлар пасайиб кетди.
Хусусан, Лондондаги ICE биржасидаги 21 сентябрдаги савдоларда «Brent» маркали нефтнинг ноябрь фьючерслари бир баррел учун 41 долларни ташкил қилди (5 фоизлик пасайиш).
Американинг WTI нефти октябрь фьючерслари эса бир баррел учун 38,74 долларгача (5,8 фоизлик пасайиш) пасайди.
«The Libya Observer» нашри Ливиянинг «National Oil» компанияси мамлакат шарқида нефть тортиб олишни тиклаши ҳақида хабар берганди. Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтар БМТ тан олган Триполи ҳукумати билан келишув доирасида нефть конлари ва портлар қамалини тўхтатганидан сўнг ушбу қарорга келинган.
Эслатиб ўтамиз, қамалга қадар Ливия кунига ер қаъридан 1,3 миллион баррел нефть тортиб оларди, кейин кўрсаткич 100 минг баррелга тушиб қолганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter