Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лондонда яҳудийлар байрами вақтида портлаш содир этилди

Лондонда яҳудийлар байрами вақтида портлаш содир этилди

Фото:«Reuters»

Бугун, 3 май куни Лондон шимолида яҳудийлар байрами вақтида портлаш содир этилди, натижада 30 киши жароҳат олган. Бу ҳақда «Gazeta.ru»  хабар бермоқда.

Мазкур ҳодиса Лондоннинг Стемфорд Хилл туманида, яҳудийлар Лаг ба-Омер байрамини нишонлаётганда содир бўлган.

Нашрнинг маълумотига кўра портлашга мобиль телефон ёки ёнувчи модда сабаб бўлган. Ҳозир жабрланганларга ёрдам кўрсатилмоқда, полиция эса текширув ўтказаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг