Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лотин Америкасида COVID-19 беморлари сони 7 миллиондан ошди

Лотин Америкасида COVID-19 беморлари сони 7 миллиондан ошди

Фото: «Nachedeu»

Янги турдаги коронавирус билан касалланганлар сони Лотин Америкаси мамлакатларида 7 миллион нафардан ошгани ҳақида «Reuters» ўз ҳисоб-китобларига асосланиб хабар берди.

Минтақа мамлакатларида охирги ҳафтанинг ҳар куни ўртача 77 800 нафардан янги бемор рўйхатга олинди, олдинги ҳафтада кунлик кўрсаткич ўртача 85 000 та эди, дейилади хабарда.

Бразилия, Перу, Мексика, Колумбия ва Чили минтақадан ташқари, жаҳонда ҳам коронавирус энг кўп қайд этилган 10 та мамлакат қаторида турибди. Перу — коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари нисбатига кўра минтақада етакчи.

Агентлик бир кўрсаткичга алоҳида эътибор қаратди: Лотин Америкасида атиги 13 кун ичида коронавирусга чалинганлар сони 6 миллиондан 7 миллионга кўпайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг