Лукашенко қандай ҳолатда урушга қўшилиши мумкинлигини айтди
Беларус президенти Aлександр Лукашенко агар украиналиклар Беларус чегарасини кесиб ўтмаса, Минск Украинада ҳарбий ҳаракатларга киришмаслигини айтди.
Шу билан бирга, Минск Россияга доимо ёрдам беришини таъкидлади.
Беларус президенти мамлакат Украина, Полша ёки Болтиқбўйи давлатларининг ҳар қандай тажовузига «зудлик билан жавоб қайтаришга» тайёрлигини ҳам иддао қилган.
Шунингдек, Лукашенкога кўра, россиялик аскарлар Украинанинг Чернобил ҳудудига Беларусдан кирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter