Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лукашенконинг интервьюсидан сўнг Беларус элчиси Қозоғистон ТИВга чақирилди

Лукашенконинг интервьюсидан сўнг Беларус элчиси Қозоғистон ТИВга чақирилди

Беларус президенти Александр Лукашенконинг «Россия» телеканалига берган интервьюсидан сўнг Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Беларус элчиси Павел Утюпинни идорага чақирган.

Лукашенко, жумладан, ўз интервьюсида собиқ иттифоқ республикалари иттифоқчилик муносабатларига қарамай, бирдамлик кўрсатмаётгани ва ўзаро ёрдам кўрсатмаётганини айтиб, икки йил аввал КХШТ тинчликпарвар кучлари иштирок этган Қозоғистондаги митинг ҳақида эслатиб ўтган.

«Биз (Беларус, - таҳр.) баъзи собиқ иттифоқ давлатлари каби ўйин қилмаяпмиз. Улар Россиядан бирор нарса олишни хоҳлашади, лекин беришни исташмайди.

Бунақа бўлмайди. Келинглар, бирга бўлайлик. Россиядан ҳимоя ва ёрдам сўраш учун ҳалиям кеч эмас. Бошқа ёрдам берадиган (Россиядан бошқа давлатлар, – таҳр.) давлат йўқ. Мана, Қозоғистонда бир нималар содир бўлди. Кимдан ёрдам сўради? Хитой, Ҳиндистон ёки Покистонданми?.. Йўқ. «Путин, Лукашенко, ёрдам беринг» дейишди. Биз КХШТ кучларини жўнатдик. Ярим кунда ҳарбий ёрдам етиб борди. Тинчитди», – дейди Лукашенко интервюсида.

Қозоғистон ТИВда бўлиб ўтган учрашувда мамлакат ТИВ раҳбари Қозоғистон БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёрларига мувофиқ мувозанатли ва тинчликсевар ташқи сиёсат юритаётганини алоҳида таъкидлади. Остона келишмовчиликларни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал қилиш кераклигига қатъий ишонишини билдирди.

Вазир, шунингдек, Беларус томонини давом этаётган жараёнларга нисбатан Остона позициясини холис баҳолашга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Беларус президенти Арманистон ҳақида «МДҲдан бошқа ҳеч кимга керак эмас» деган баёнот билан чиққан ва бу арман аҳолисининг катта норозилигига сабаб бўлган эди. Арманлар Беларуснинг Еревандаги элчихонасига тухум ва сабзавотлар улоқтириб, норозилик намойишини уюштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг