МАГАТЭ раҳбари БМТ бош котиблиги учун курашиши мумкин

Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэл Гросси Антониу Гутерриш ўрнига БМТ бош котиби лавозимини эгаллаш учун курашиши мумкин. У бу ҳақда Аргентинанинг Infobae нашрига берган интервюсида маълум қилди.
МАГАТЭ раҳбари истиқболда мазкур воқеа юз бериши эҳтимолдан холи эмаслигини таъкидлаб, олдин ҳам бир неча марта БМТ бош котиблигига номзодлар қаторида ўзининг ҳам номи келтирилганини айтди.
Гросси таъкидлашича, ҳозирча расмий таклиф келиб тушмаган, қолаверса, БМТ бош котиблигига номзодларни илгари суриш жараёни бошланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter