Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чехия: маҳбус озод этилишидан олдин қамоқхонани талон-торож қилди

Чехия: маҳбус озод этилишидан олдин қамоқхонани талон-торож қилди

Иллюстратив фото.

Чехияда ўғирлик учун қамалган маҳбус озод этилишидан олдин ўзи ўтирган қамоқхонани талон-торож қилди. Бу ҳақда 13 январь куни полиция вакили Сония Штетинска маълум қилган.

Ҳодиса Карвина қамоқхонасида содир бўлган.

«Ўрта ёшли эркак ўзи билан турли хил кийим ва аксессуарларни, қамоқхонага тегишли шимлар, футболкалар, кепкалар, пайпоқлар ва этикларни олиб кетишга тайёрланган. Бундан ташқари, у 15 минг кронлик (тахминан 700 АҚШ доллари) насос ускуналарини олиб чиқмоқчи эди», - деди Штетинска.

Унинг сўзларига кўра, ўғирланган нарсалар юклари солинган чамадонларини текшириш пайтида топилган. Энди озодликка чиқиши керак бўлган маҳбуснинг қилган ҳаракати уни қамоқда яна 8 йил қолиш хавфини туғдиради.

Эслатиб ўтамиз, Чехияда талончилик билан боғлиқ ҳодисалар одатий ҳол эмас. 2019 йил октябрь ойида Тин-над-Влтавоу шаҳридаги полиция болалар боғчаси биносига кирган ўғри ҳибсга олингани ҳақида эълон қилган. Ўғри маъмурият хонасидан нақд пулни ўғирлаган ва кейин ошхонага борган, у эрда икки қути сутни ичган. Кетишдан олдин у ўзи билан иккита рангли қалам ва бир қути пластилин билан маркерларни ҳам ўғирламоқчи бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг